Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1—3-иловаларга мувофиқ базавий лавозим маошлари 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Олий таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йил 1 сентябрдан жорий этилсин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 852-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2008 йил 1 сентябргача олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тушунтириш ишларини ва ташкилий ишларни амалга оширсин.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 ойи якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг кундузги ўқиш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини:
2009/2010 ўқув йилидан бошлаб — 1:10,5;
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб — 1:10,0;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб — 1:9,5;
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб — 1:9,0 нисбатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 852-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 1 август,
164-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Лавозимлар номи |
Базавий лавозиммаошлари миқдорлари |
||
2018 йил 1 сентябрдан бошлаб |
2019 йил 1 январдан |
2019 йил 1 июлдан бошлаб |
|
1. Кафедра мудири: |
|||
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган |
3880000 |
4656000 |
5820 000 |
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган |
3640000 |
4368000 |
5460 000 |
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган |
3210000 |
3852 000 |
4815 000 |
2. Профессор: |
|||
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган |
3700000 |
4440 000 |
5550 000 |
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва доцент илмий унвонига эга бўлган |
3480 000 |
4176 000 |
5220 000 |
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган |
3320 000 |
3984 000 |
4980 000 |
3. Доцент: |
|||
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган |
3130 000 |
3756 000 |
4695 000 |
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган |
2930 000 |
3516 000 |
4395 000 |
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган |
2620 000 |
3144 000 |
3930 000 |
4. Катта ўқитувчи: |
|||
илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган |
2730 000 |
3276 000 |
4095 000 |
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган |
2570 000 |
3084 000 |
3855 000 |
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган |
2350 000 |
2820 000 |
3525 000 |
5. Ассистент, ўқитувчи: |
|||
илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган |
2410 000 |
2892 000 |
3615 000 |
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган |
2250 000 |
2700 000 |
3375 000 |
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган |
2090 000 |
2508 000 |
3135 000 |
6. Ўқитувчи-стажер |
1850 000 |
2220 000 |
2775 000 |
Изоҳлар:
1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (марказлар, институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
2. Профессор унвонига эга бўлмаган, бироқ фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган, профессор лавозимига бир муддатга қабул қилинган шахсларга базавий лавозим маоши қуйидаги миқдорда белгиланади:
2018 йил 1 сентябрдан бошлаб — 3 130 000 сўм;
2019 йил 1 январдан бошлаб — 3 756 000 сўм;
2019 йил 1 июлдан бошлаб — 4 695 000 сўм.
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/662/1764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Лавозимлар номи |
Базавий лавозим маошлари миқдорлари |
||
2018 йил 1 сентябрдан |
2019 йил 1 январдан |
2019 йил 1 июлдан |
|
1. Ректор: |
|||
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган |
4120 000 |
4944 000 |
6180 000 |
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган |
3960 000 |
4752 000 |
5940 000 |
2. Проректор: |
|||
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган |
3900 000 |
4680 000 |
5850 000 |
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган |
3700 000 |
4440 000 |
5550 000 |
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган |
3400 000 |
4080 000 |
5100 000 |
3. Филиал директори: |
|||
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган |
3900 000 |
4680 000 |
5850 000 |
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган |
3700 000 |
4440 000 |
5550 000 |
4. Филиал директорининг ўринбосари: |
|||
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган |
3700 000 |
4440 000 |
5550 000 |
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган |
3530 000 |
4236 000 |
5295 000 |
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган |
3270 000 |
3924 000 |
4905 000 |
5. Декан: |
|||
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган |
3700 000 |
4440 000 |
5550 000 |
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган |
3480 000 |
4176 000 |
5220 000 |
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган |
3130 000 |
3756 000 |
4695 000 |
6. Декан ўринбосари: |